Бош сахифаХабарларСуҳбатларЎзбек ҚочкинлариВоқеалар тахлилиСўз СизгаАдабиёт ва саньатДунё ва ислом
ЯНГИЛИКЛАР
Еленанинг ББС билан сухбати. PDF Печать E-mail
Янгиликлар

Е.Урлаева: Муҳаммад Солиҳни мутлақо
айбламайман!
.
Ўзбекистонлик таниқли инсон ҳуқуқлари фаоли Елена Урлаева қирқ кунлик
муолажа ортидан Тошкентдаги руҳий касалхонадан чиқарилган. У 5 апрелда ўз оила
аъзолари томонидан касалхонага ётқизилганди. Ўзбекистон ҳукуматининг ашаддий
танқидчиларидан бўлган Елена Урлаева 2001 ва 2005 йилларда ҳам руҳий
касалхонага мажбуран ётқизилган ва ўзига қарши куч билан психотроп моддалар
берилганини даъво қилганди.
 
Қорига ким ўқ узди? PDF Печать E-mail
Янгиликлар
Қотилнинг ёрдамчилари бор
 
Таниқли ўзбек имом Обид қори Назаров Швециянинг Стромсунд шаҳрида, ўз уйи олдида отиб кетилганига сал кам уч ой бўлаяпти. Аммо қотил ҳам, унга буюртма берганлар ҳам
топилмаяпти. Қотиллик юзасида швед матбуоти ҳам мақолалар ёритмоқда. Қуйида 12 май куни Östersund Posten газетасида эълон қилинган мақолалардан бирининг
ўзбекча таржимасини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Шу йилнинг қиш фаслида ўзбек имоми Обидхон қори Назаров яшаб турган уйи ташқарисида отиб кетилди ва Струмсонднинг Тингвалла (Tingvalla) мавзесини қўрқинч тўлкинлари қамраб олди.
ÖP ( Östersund Posten) бу воқеа юз бергандан сўнг кўп кишилар билан ҳодиса рўй берган жойда одамлар билан мулоқотда бўлди. Уларнинг ҳикоялари ва полициянинг
жамоатчиликка ошкор қилган маълумотларини тинглаб ҳаммасини бир жойга тўплар экансиз, Струмсунддек сокин жойда бу халқаро террор қандай юз бергани ҳакида тасаввур
пайдо бўлади.
 
М.Солиҳнинг интервьюси PDF Печать E-mail
Янгиликлар
М. Солиҳ: Ўзбекистоннинг армияси Каримов учун
жанг қилмайди (“Азия плюс”га суҳбат)
Ўзбекистон армияси нақадар кучли? Қўшниларда халқи қўзғолони юз
бериши мумкинми? Тожик чегарасида ўзбек қуролли кучларининг, зирҳли техниканинг
пайдо бўлишига сабаб нима? Ўзбекистон орқали ўтадиган наркотик трафигини ким
назорат қилади? “Азия плюс” газетасининг бу саволларига Ўзбекистон Халқ
Ҳаракати лидери Мухаммад СОЛИҲ жавоб берди.
- Яқинда Тошкентда махбуслар қўзғолони хақда хабар чиқди,
гуёки бу қўзғолон кувват тизимлари тарафидан шафқатсизларча бостирилган. Кейин
бунинг антитеррор машқлари бўлганлиги маълум бўлди. Тошкент шаҳрининг
марказида, одамлар яшайдиган маҳаллалар ичида бундай машқлар ўтказиш сизнингча
нормалми?
- Бу машқлар МХХ тарафидан ташкил қилинган
тадбирдир. Каримов ҳокимиятини ушлаб туришда асосан куч тизимларига суянади.
Қизиғи шундаки, бу қувватларнинг ҳаммаси – жумладан армия ҳам – ички душман
билан курашга мўлжаллангандир. Ички душман эса битта – ўзбек халқи. 2005 йил
май ойида Андижонда бу “душман” ўққа тутилди.
Бугунги “машқлар” хам МХХ ва Ички Ишлар
Вазирлиги энг аввало “ички душман” билан, халқ қўзғолони ва митингларни
бостириш учун тайёргарликдир. Ислом Каримов ташқаридан бирор ҳужум кутаётгани
йўқ. У халқнинг қўзғалишидан қўрқади ва буни кутади. Бу “машқлар” халққа “агар
қўзғалсанг сенга зарба беришга тайёрман”, деб мускулларини кўрсатишдан бошқа
нарса эмас. Шу боис, бу “машқлар” эълон қилинмасдан, халқни қўрқитиш учун,
шахарнинг қоқ марказида ўтказилмокда.
- Кузатувчиларнинг айтишича, Ўзбекистон армияси минтақадаги
энг кучли ва кўпсонли армиядир. Сиз бу фикрга қўшиласизми?
- Туғри. Бу армия минтақадаги бошқа ўлкалар
армиясига нисбатан кўп сонли ва яхши қуролланган. Аммо бу армия ҳали жиддий ва
яхши ташкилотланган харбий куч билан юзма-юз келгани йуқ. Аскарларда маънавий-ахлоқий
тамал йўқ. Душман билан курашиш учун мафкуравий мотив(туртки) йўқ. Уларда бу
режим учун жангга кириш истаги йуқ.
- Тошкент ва Душанбе орасидаги муносабатларнинг навбатдаги
совуш босқичида Ўзбекистон қўшинларини Тожикистон чегарасига олиб келаркан,
муҳтамал қуролли конфликт хақда сўз юритила бошланди. Бу тахминлар нақадар
ҳаётий сизнингча?
-Каримовнинг бу стратегияси Имомали Раҳмонни
қўрқитиш ва уни ўзига бўйсундиришга йўналтирилгандир. Кейинги йилларда
Тожикистон президенти мустақил ҳаракат қилиб, мустақил қарорлар қабул қила
бошлади, айниқса, Рогун ГЭС и масаласида. Тожикистон чегарасига қўшин тўплаш
акцияси, менимча, Россиянинг ижозати билан ташланган қадамдир. Кремлнинг
изнисиз Каримов бу ҳаракатни қилишга журъат этолмасди. Россия ҳам Тожикистонни
ўз жандарми (Каримов) воситасида тобе ҳолда тутишдан манфаатдордир. Тошкент бир
тарафдан Вашингтон билан яқинлашса, иккинчи тарафдан Москва билан ҳам мулоқот
қилиб қўйишни унутмаяпти, айниқса, Тожикистон режимини заифлаштириш масаласида.
- Сиз яқинда ВВС радиосига берган интервьюингизда
Ўзбекистонда халқ қўзғолон кўтариши мумкинлиги хақда гапирдингиз, бу билан нима
демоқчи эдингиз?
- Ўзбек халқида бу чириган, порахўрлар
ҳокимияти билан курашишнинг бошқа йўли қолмади. Халқ қўлига қурол олиши мумкин.
Бошқа усуллар ўзини оқламади. Сайловлар билан режимнинг ўзгариши хақда гап ҳам
бўлиши мумкин эмас.
- НАТО кўшинлари Афғонистондан чиқса, “Толибон” кучларининг
Ўзбекистонга хужум қилиш тахликаси борми?
- Шундай бир эҳтимол бор. 90-йилларнинг
охирида Ислом Каримов дунёни “Толибон” билан мулоқотга чақирганди, аммо НАТО
қўшинлари Афғонистонга киргандан сўнг Каримов АКШ тарафга ўтиб, “Толибон”га
қарши чиқа бошлади. Агар “Толибон” ҳокимиятга келса, Каримовдан ўч олишга
уриниб кўриши аниқ.
- Нега қуролли гуруҳларнинг ўзбек-афғон чегарасидан олиб
наркотик олиб ўтишга уринишлари ҳақда хабарлар кўринмаяпти? Ўзбекистон чегараси
шу қадар яхши қўриқланаяптими ёки ўзбек ҳукумати бу хусусдаги фактларни
яшираяптими?
- Ўзбек ҳукумати наркотик ташувчи гуруҳлар
билан ҳамкорлик қилади ва наркотикни қабул қилиб, бошқа ўлкаларга ўтказиб
юборишади. Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизмати доим бу гуруҳлар билан бирга
ишлаган. Улар наркотрафикдан катта пул қилишган. Бу иш бугун ҳам давом этмоқда.
Шу боис, “наркотикчи қуролли гуруҳларнинг ўтишга уринишлари” хақда хабар ҳам
бўлмайди. Улар узларига боғлик бўлмаган якка наркотикчиларни ушлаши мумкин,
аммо асосан, “наркотик дахлизи” ҳамиша Ўзбек Махфий хизмати назорати остида
бўлган.
- Ислом Каримов МХХ нинг бу кирдикорларини билмайдими?
- Каримовнинг ўзи бу ишни назорат қилади. У бу
дахлизнинг доим МХХ назоратида бўлишини текшириб туради.
- Кўп йиллардан бери халқаро таҳлилчилар Фарғона водийсида
(водийга Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон ҳудудлари ҳам киради) муҳтамал
конфликт хақда башорат қилишади. Бундай конфликтга сизнингча нима сабаб бўлиши
мумкин?
- Диктаторлар ҳоким бўлган минтақада
қавмиятчиликка (этник асосга) таянган низолар юзага келиш таҳликаси доим
бўлади. Чунки бу раҳбарларнинг ўзлари ахлоқан бузуқ инсонлар, этник жиҳатдан
муаммоли кишилар. Уларда этник комплекс бор. Бу ўлкаларнинг раҳбарлари
мамлакатдаги иқтисодий ва сиёсий бўхронларни “майда миллат”ларни сабаби қилиб
кўрсатишга ўрганиб қолишган. Бу шахслар хокимиятда экан, минтақада этник
низолар таҳликаси яшайверади.
“Азия
плюс”
газетасидан таржима
 
ЎХҲнинг Туркия бўлими хабари PDF Печать E-mail
Янгиликлар
“Озод Ўзбекистон Дўстлари” ташкилотидан (Özgür Ўзбекистон Dostları Platformu) Aндижон қатлиомининг 7 йиллиги муносабати билан баёнот эълон қилинди.
“Озод Ўзбекистон Дўстлари” ташкилоти 2005 йил 12-13 майда Ўзбекистонда содир этилган Андижон қатлиомида 3000 тинч аҳолининг ўлдирилишининг 7 йиллиги муносабати билан Истанбулдаги “Мазлумдер” инсон ҳақлари халқаро жамияти биносида матбуот анжумани ўтказди.
Ўтган ҳафта Ўзбекистон Халқ Ҳаракати Туркия бўлими, “Ўзбеклар бирлиги” жамияти, Mазлумдер, Ҳикмат вақфи, Шарқий Туркистон маориф вақфи, Маърифий Тадқиқотлар вақфи, Қуддус Медиа гуруҳи, АКДАВ, Имкандер, Ўзгурдер, Раҳматдер, Умрон вақфи, “Пинар” нашриёти, Dunyabizim.com ахборот хизмати, Фуқаровий ҳамкорлик гуруҳи, “Баён” маданият ва маориф маркази ва бир қатор мустақил фаолларнинг биргаликда ташкил этгани “Озод Ўзбекистон Дўстлари” ташкилотининг анжуманида аввал Ташкилот Бош Котиби, ёзувчи Бурҳон Қовунжу янги ташкилот ҳақида қисқа маълумот берди.
Ўзбек мухолифати, ўзбекистондаги диктаторлик тузумини ўзгартириш учун қийин шароитларда мужодала этаётганини таъкидлаган Қовунжу “Озод Ўзбекистон Дўстлари” ташкилотининг адолат ва озодлик, бирлик ва ҳамжиҳатлик учун курашган халқ билан бирга бўлажагини урғулади.
 
Жамшид очлик эълон қилди PDF Печать E-mail
Янгиликлар
 
АҚШ қамоқхонасидаги Жамшид Мухторов
очлик эълон қилди.
Шу
йилнинг 21 январида Американинг Чикаго шахри аэропортида мамлакат Федерал
қидирув бюроси (ФҚБ) томонидан қўлга олинган, Ўзбекистонлик Жамшид Мухторов бугун,
9 май куни (Ванкувер вақти билан )эрталаб “Янги фикр” сайти учун қисқача
интервью берди.
 
"Халқ нидоси" инглиз тилида! PDF Печать E-mail
Янгиликлар

“Халқ нидоси” фильми инглиз тилига ўгирилди.

Ўзбекистон Халқ Ҳаракати ташкилоти томонидан тайёрланган “Халқ нидоси” фильми Европа, АҚШ ва Канада, хамда жахоннинг бошқа мамлакатларида яшаётан миллатдошларимиз томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинганди. Қисқа вақт мобайнида Ютуб тармоғи орқали ушбу фильмни минглаб одамлар томошо қилишди ва хозиргача хам интернет тармоғида бу фильм кўпчиликда қизиқиш уйғотаяпти.

 
Ислом ва ўзбеклар PDF Печать E-mail
Янгиликлар

В.Ахунов, Б.Мусаев: Ислам - неотъемлемая часть национальной идентичности узбеков .

 

ИСЛАМ - НЕОТЪЕМЛЕМАЯ ЧАСТЬ НАЦИОНАЛЬНОЙ ИДЕНТИЧНОСТИ, ТРАДИЦИЙ И КУЛЬТУРНОГО НАСЛЕДИЯ, МОРАЛЬНО-НРАВСТВЕННЫЙ ФУНДАМЕНТ В БОРЬБЕ НАРОДА УЗБЕКИСТАНА ПРОТИВ ПОЛИТИЧЕСКОГО МРАКОБЕСИЯ

Мы, гумманисты, с глубоким сожалением наблюдаем и вынуждены констатировать.

В последнее время на страницах интернет-сайтов активизировалась кампания, направленная на дискредитацию деятельности Народного Движения (НДУ). Очередная серия весенних атак была предпринята горсткой людей, называющих себя "оппозицией правящему, авторитарного типа, режиму".

 
ЭИГнинг янги тахлили PDF Печать E-mail
Янгиликлар

Эксперт ишчи гурухи: “Ўзбекистон: Ахолини оммавий мажбурий талаш ва ижтимоий иқтисодий вазият”

Сухробжон Исмоилов ражбарлик қилаётган Эксперт ишчи гурухининг барча тахлилий хисоботлари тахсинга сазовор, бироқ уларнинг битта камчилиги бор. У хам бўлса, бу мухим хисоботларнинг рус тилида ёзилиши ва тарқатилишидир.

Эксперт ишчи гурухининг бугун эълон қилинган “Ўзбекистон: Ахолини оммавий мажбурий талаш ва ижтимоий иқтисодий вазият” деб аталган тахлилий хисоботи, мамлакатимиздаги бугунги вазиятни тўла ёрита олгани билан диққатни тортади.

 
Ризонинг хожасига Қораевнинг деганлари.. PDF Печать E-mail
Янгиликлар

Тўлқин Қораев: "Маматов, ўзингизга яҳудий раввин топинг!"

Куни кеча, аниқроғи 29 апрель кунида Ўзбекистон Халқ Ҳаракати турли иғво ва бўҳтонларга ўралашиб қолган сайтлар билан баҳсларга чек қўйиш ҳақида бир қарор қабул қилди ва камина ҳам шу ташкилотга аъзо эканман, бу қарорни ҳурмат қилмай иложим йўқ. Сизнинг электрон адресингиз менда йўқ, аммо Faceboock даги адресингизни биламан. Бир неча марта сизга ўз таклифларимни, ёки фикрларимни юбориб Ризо Обидни тартибга чақиришни сўраганимда жавоб қилмагансиз. Устига устак, сиз шахсий ёзишмаларни ҳам факт сифатида йиғиб юрадиган ва қачондир бир кун келиб мухолифингизга қарши ҳужжат сифатида ишлатадиган одатингиз бор. Мен сиз билан баҳсга кираётганим йўқ.
 
Сиз кимсиз Ризо? PDF Печать E-mail
Янгиликлар

Бу разолатдан сўнг сизни ким деб аташ керак, Ризо Обидов?

Ўзбекистон Халқ Ҳаракати (ЎХҲ) ва унинг фаол аъзоларини бадном қилиш “Замондош” сайтининг ўз олдига қўйган олий мақсади! Бундай дейишимиз учун етарли асослар бор албатта. Сўнги кунларда, айниқса Ҳаракатнинг Қурултой куни яқинлашиб бораркан, “Замондош” бор куч қуввати билан ЎХҲ ни  дискредитация қилишга уриниб келаяпти. Уларнинг номини турли изоҳлар ёзиш билан булғаш, турли бўҳтон мақолалар тарқатиш билан, қандай қилиб бўлмасин, бадном қилишни кўзлаб ҳар қандай жирканч ишлардан бўлса-да, қайтмаяпти.

Сут билан кирган жон чиқади, дейдилар. Нега шунақа? Негаки, бу тоифа одамларнинг иғвогарлиги, бўҳтончилиги жон-жонларигача сингиб кетгани сабаб, бундай кимсалар токи умрлари поёнига етгунигача бу ишларини ҳаргиз қўймайдилар.

 
Н.Нормўмин билан сухбат PDF Печать E-mail
Интервью

ҲАҚИҚАТНИНГ ИЗОҲИ

Ўзбекистон Халқ Ҳаракати ташкилотининг тарғибот ва ташвиқот бўлими раҳбари Намоз Нормўмин билан бўлган сухбатда ўзбек мухолифатининг бугуни, унинг бугунги рухияти, ЎХҲ ташкилотининг позицияси ва ташкилот ичидаги ўзаро муносабатлар тилга олинади. Шунингдек, сухбатда, ЎХҲ ва унинг раисига қарши қўлига тош олганларнинг мурод мақсадлари хақида хам мушохидалар бор.

 
М. Солиҳ: Нима учун мен аёл билан бахслашишни лозим топмадим? PDF Печать E-mail
Янгиликлар

Ўзбек мухолифати етакчиси М. Солиҳ: Нима учун мен аёл билан бахслашишни лозим топмадим?

Кейинги пайтда хориждаги ўзбек мухолифатчилари орасидаги виртуал жангу жадаллар тинмай қолди. Бу жанглар бўлаётган майдонда ўқ ёки тўп овозлари эмас, СЎЗ янграяпти. Замондош каби ахлоқсиз сайтларнинг ахлат каби бадбўй “сўз” хуружларига ЎХҲнинг ўзининг қудратли, залворли, қиличдек ўткир ва заҳар каби аччиқ СЎЗлари билан муносиб жавоб қайтараяпти.

Бугун ана шундай СЎЗ ЎХҲ ташкилотининг раҳбари, шоир, ёзувчи ва жамоат арбоби Муҳаммад Солиҳ жаноблари томонидан янгради.

 
Жавоб. PDF Печать E-mail
Янгиликлар

Мухаммад Солиҳнинг тухматчига жавоби...

Тўлқин Қораев: ЎХҲ (Ўзбекистон Халқ Ҳаракати) га ва сизнинг шахсингизга тўхтовсиз ҳужумлар қилинмоқда.  Ўзлари ҳар хил исмларда “мақола” ёзиб, унинг тагига ҳам ҳар хил исмларда ўзлари изоҳ ёзади бу фирибгарлар. Ёзилганларнинг аксари  ЎХҲ ва Муҳаммад Солиҳ номини бадном қилишга уринишлардир.
Албатта, бунақа  хунук кўринишда туҳмат қилаётганларни  шармсиз, ҳаёсиз кимсалар, десак муболаға бўлмайди. Булар ичида энг ҳаёсизи Ж.Маматовнинг худодан ҳам қўрқмайдиган даражада ёлғончи эканлиги ҳаммага маълум бўлиб қолган. У сизнинг шахсингизга қарши ёзганларининг туҳматдан бошқа нарса эмаслигини билган ҳолда, баъзи саволлар билан сизга мурожаат қилишимизга тўғри келади. Бу савол ва унга берилажак жавоблар Сизни ва муфтарий Маматовни билмайдиган ёшлар учун зарур, токи улар кимнинг ким эканлигини билиб олсинлар. Бу туҳматларини Жаҳонгир Маматов 2001 йилда ёзган, аммо сиз унга жавоб бермай келгансиз. Нега?

 
Захар солмоқ эмиш касби..... PDF Печать E-mail
Янгиликлар

ЎХҲ раҳбарларига таҳдидлар давом этаяпти... 

Ислом Каримов диктатураси нафақат ўзбек халқига ўтказаётган зулми, балки сиёсий қотилликлари билан ҳам танилгандир. Ўзбекистон диктаторининг бу жирканч усули 1990 йил “Ислом Уйғониш партияси” лидери Абдулла Ўтаев ва 1995 йилда андижонлик машҳур имом Абдували Қорининг ўғирлаб кетилиши билан бошланган.

 
Янги жанжал, янги тафсилотлар.. PDF Печать E-mail
Янгиликлар

Озодлик: Uznews.net ва Ўзбекистон Халқ ҳаракати зиддиятга киришди

Томонлар зиддиятига эса сўз эркинлиги борасидаги қарама-қарши фикрлар сабаб бўлмоқда.

Ўзбекистон Халқ ҳаркати Муассислар мажлиси номидан Uznews.net нашри ва унинг Бош муҳаррири Галима Бухорбоевага эътироз билдирилган баёнот эълон қилинди.

Ушбу баёнотда Галима Бухорбоева мухолифатдаги ЎХҲ ташкилоти ва унинг етакчиси Муҳаммад Солиҳ шаънига туҳмат қилганликда айбланди.

 
Гулнора ва Шавкат жанжали? PDF Печать E-mail
Янгиликлар

Гулнора Каримова, Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёевга “Мактаб ўқувчиларини тинч қўй!” деди.

“Қонхўр диктатор” сифатида ном чиқарган Ўзбек президенти Ислом Каримовнинг катта қизи Гулнора Каримова, мамлакат бош вазири Шавкат Мирзиёев билан Оқсаройда бўлаётган қандайдир йиғилишда учрашиб қолган пайтида айнан шундай дегани хақида, хукуматга алоқадор бўлган одамлар гапиришмоқда.

 
<< Первая < Предыдущая 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 Следующая > Последняя >>

Страница 1 из 21
• Шаҳсий кабинет
Исмингиз: ( қайднома?) Парол ( унутдим?):
• Кун мавзуси
Еленага нима бўлди?

Урлаева Туркияда: уч бахтиёр кун...

Мухолифатдаги "Эрк" партияси лидери Муҳаммад Солиҳ баёнот бериб уч кун унинг уйида меҳмонда бўлган Елена Урлаеванинг Туркиядан қайтгач эсини йўқотиб қўйганига алоқаси йўқлигини билдирди.

"Елена Урлаева билан содир бўлган воқеа муносабати билан" берган баёнотида Солиҳ, ҳуқуқ ҳимоячиси Туркияга келганидан шунчаки бахтли эди, дея ёзади.

У "жонини халқумига келтирган" Ўзбекистон билан бу мамлакатни солиштириб, "одамларнинг бир бирига яхши муносабатда бўлишини" кўриб ҳайратланган. Шунингдек у "Солиҳнинг оила аъзолари орасидаги ажойиб муносабатни кўриб ҳавас қилган", дея ҳикоя қилади мухолифатчи.

Унинг сўзларига кўра, уч кун мобайнида, Урлаева уникида меҳмонда қоларкан, Солиҳнинг оиласи Еленани ва унинг яқинларини совғалар ва кийимлар билан сийлаган.

Батафсил ...
Фоторепортаж
Фожеали дақиқалар....
pulitser-afgon

Афғонистондаги диний маросимлардан бири пайтида террорчи томонидан портлатилган бомба натижасида 63 киши ўлган эди. Воқеа мухрланган мана шу фотосурат АҚШнинг энг обрўли Пулутцер мукофотини олди. Расмни Франс Пресс Агентлигининг фотографи Месуд Ҳусейин олган.

Ўша фожеавий дақиқалар гувохи бўлган Месуд Ҳусейин кейинчалик шундай деган эди: “Хотинлар “ёрдам, ёрдам” деб бақириб, ёрдам сўрашарди, аммо ёрдам беролмасдим. Мен воқеаларни тарихга тушириш учун расм олаётган эдим”.

Воқеалар ривожи Энг сўнги дунё янгиликлари

TURKISTON TV - ONLINE
turkiston on livestream.com. Broadcast Live Free

 


TTV - RADIO